Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уч талоқдан кейин никоҳ ўқитиш

23:52 / 24.12.2022 | АБДУРАХМОН | 1247

Ассалому алайкум! Бир неча йил олдин залолатда юрган пайтларимизда аёлимни уч талоқ қилинган эдим. Кейин бир домлага никох ўқитиб яна бирга яшадик. Орада фарзанд дунёга келди. Хозирда аёлим иккаламиз намоз ўқияпмиз. Лекин иккаламизниям кўнглимиз жудаям ғаш. Шунча вақтдан бери зино қилиб юрганимизни билдик. Энди нима бўлади. Яхшиликча ажрашиб кетсак бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳолат ёзганингиздек бўлса сизларни бирга яшашларингиз ҳалол эмас. “Кифоя” китобида қуйидагича келади:

Эри уч талоқ қилган аёл.
Эр киши ўз аёлини бир талоқ ёки икки талоқ қилса, қайтадан ярашиши мумкин. Аммо уч талоқ қилгандан кейин ўша эр учун у аёл вақтинчалик ҳаромга айланади. Қуръони Каримнинг ҳукмига биноан, у аёл (идда ўтириб) бошқа эрга тегиб, бу эри билан табиий ҳолатда ўлим ёки талоқ туфайли ажрашгандан кейингина (яна идда ўтириб) биринчи эрга никоҳи ҳалол бўлади. Бунинг учун, албатта, у аёл иккинчи эр билан эр‑хотин бўлиб яшаши шарт. Иккинчи эр жинсий алоқага қодир эмас киши бўлса, аёл қайтадан биринчи эрга ҳалол бўлмайди. Никоҳ тўғри никоҳ бўлиши ҳам шарт қилинган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat