Ассалому алайкум! Ёшим 20 да. Намозларимни вақтида ўқишга харакат қиламан, хуфтон намози бўлганида кўп холатларда (ҳозир ўқийман, хозир ўқийман) деб шайтон васвасасига рози бўлиб ухлаб қолган вақтларим кўп маротаба содир бўлган. Бомдод намозида турган вақтимда эса ўзимни кечира олмас даражага тушиб қоламан (Ҳуфтон намозини ўқимаганлигим учун). Жаноби пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо Саллаллаҳу Алайҳи Васалламнинг ҳаётларини ўрганиш давомида динимга бўлган муҳаббатим янада зиёдалашиб, Аллоҳга қасам, дея кўз зиноси ва бошқа фахш ишларга олиб борувчи ёмон одатларни тарк қила бошладим. Кунларни бирида ҳуфтон намозини охириги қазосини ва ҳуфтон намозини ўқиб бўла туриб Аллоҳга қасам, Хуфтон намозини ўқимай уйқуга ётмайман деб қасам ичиб, маълум бир вақт (ой) ўтганидан кейин шу қасамни бузиб қўйдим. Саволим қуйидагича. 1) Қасамнинг кафорати мискинни тўйдириш, қудрати етмаса эса 3-кун рўза тутиш керак эканлигини саволлар қидирувидан топдим. Агар хуфтон намозини қазосини ўқисам, қасамни каффароти бажарилган бўладими? Қилган нотоғри ишимдан қаттиқ афсусдаман.
– Ва алайкум ассалом! Каффоратини алоҳида тўлайсиз. Валлоҳу аълам!