Ассалому алайкум! Намозда қиёмда, рукуъда, қавмада, саждада ва жалсада турганда кўзларни бирорта жойга қараб туриш суннати борми? Саволдаги ҳато ва камчиликлар учун узр сўрайман. Жавобингиз учун каттадан катта раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Қиём ва қавмада сажда қилинадиган жойга, рукъуда икки оёқ орасига қараб туриш, жалсада қалбга қараб туриш мандубдир. Бирортаси суннат эмас. Валлоҳу аълам.