- Исломда оила бошлиғи бўлиш улкан шараф ҳисобланиши билан бир вақтда, буюк масъулият ҳамдир. Эркак киши ўз оиласидаги барча аҳли байтга масъулдир. Масъул бўлганда ҳам, моддий-маънавий, руҳий-тарбиявий, дунёвий-ухровий – ҳамма-ҳамма томонлама масъулдир. У ўз аҳли байтини: хотини, бола-чақасини тўйдириб, кийдириш, уй-жой билан таъминлаш, таълим-тарбияли қилиш, ахлоқли-одобли қилиш, Аллоҳнинг йўлида юрадиган инсон қилиш, тинч-омонликларини таъминлаш ва шунга ўхшаш барча ишларда масъулдир. Шу боис эр хотинининг шариат кўрсатмаларига амал қилишидан масъулдир. Албатта, асосий масъулят аёлнинг ўзида. Аммо эр уни тўғри йўлга солиши керак. Ажраш охирги чора. Сиз унга намоз ҳақидаги маълумотларни тақдим қилинг.