Ассаламу алайкум шайҳ ҳазратлари! Саволим қуйидагича: Мени опам 4 йилдирки турмуш уртог'и билан яшамайди. Поччам уйланган аллақачон. бироқ опамга талоқ беришни ҳоҳламаяпти, алимент пулларини ҳам туламайди 2 та фарзанди бор опамнинг. Биз эса опамни турмушга чиқармоқчимиз яҳши жойлардан 2чи ҳотинликка совчилар келяпти. БИз нима қилайлик у талоқ бермаяпти бунинг ҳукми қандай???
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Опангиз арз қилиб талоқни бузишни талаб қилсин. Икки тарафдан одамларни йиғиб, илмли киши аризани айтиб талоқ бузилганини эълон қилсин. Кейин опангиз идда ўтиради. Иддаси чиққанидан кейин совчи кутса бўлади.