Ассалому алайкум! Мен аёлим билан никоҳланаётганима домла келиндан "куёв махрга нима берсин" деб сўраганида, келин "икки хонали уй қуриб берсин" деган эди. Мен рози бўлган эдим. Лекин бир неча йилдан бери ўзимиз ижара уйда яшаймиз. Махрда белгиланган уй қуриб беришга имкон бўлмади. Мен аёлимга маҳрга уйни ўрнига маълум миқдорда пул берсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Аёл шунга рози бўлса, жоиз. Агар рози бўлмаса, ўша белгиланган нарсани олиб беришингиз шарт. Валлоҳу аълам!