Ассалому алайкум! Менинг бир дўстим ўғлининг ақиқасига атаб бир қўй боқиб қўйган экан, у қўй озғинлиги сабабли ўрнига ёнидаги бошқа семизроқ қўйлардан бирини сўймоқчи бўляпти. Шундай қилса бўладими? Аталган қўйни нима қилади?
– Ва алайкум ассалом! Ин шаа Аллоҳ деган сўзни қўшиб атаган бўлса бемалол бошқасини сўяверади. Масалан ин шаа Аллоҳ шу қўйни сўяман деган бўлса уни ўрнига бошқасини ҳам сўйиши мумкин. Валлоҳу аълам!