Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Одамлар маймунлардан пайдо бўлган

20:22 / 19.02.2016 | eski savollar | 8584

Ассалом алайкум! Ҳурматли устозлар, мен биология фани бўйича тахсил оламан. Инглиз олими Чарлс Дарвиннинг назариясига кўра, “одамлар маймунлардан пайдо бўлган” дейилади. Ахир Одам алайҳиссалом жаннатдан ерга тушганларида ҳам одам эдиларку. Илтимос Устозлар шу ҳақида фикр билдирсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Инсониятнинг бошланиши Одам алайҳиссаломдан бошланган. У кишининг яратилиши тўғрисида Қуръони Каримнинг бир неча ўринларида зикр қилинган. “Ҳижр” وَلَقَدْ خَلَقْنَا الإِنسَانَ مِن صَلْصَالٍ مِّنْ حَمَإٍ مَّسْنُونٍ 26. Батаҳқиқ, инсонни қуруқ лойдан, ўзгартирилган қора балчиқдан яратдик. Ушбу оятда инсон аслида лойдан яратилганига далил келмоқда. Ҳозирги замон илми ҳам инсон танасида тупроқда мавжуд бўлган барча моддалар борлигини тасдиқлади. Бу оятда зикр қилинган ҳолни тафсирчи уламоларимиз икки хил таъвил этганлар:

  1. Инсонни Аллоҳ таоло балчиқ – лойдан ясаб туриб, чертса, овоз чиқарадиган даражада қаттиқ ҳолга келганидан кейин жон киргизган.
  2. Аллоҳ аввал чертса, овоз чиқарадиган даражадаги қаттиқ тупроқ – лойни олиб, унга сув аралаштирган, сўнгра ўзгарадиган лой қилиб туриб, ундан одам ясаган.
Нима бўлганда ҳам, инсон лойдан, Аллоҳ таоло томонидан ясалгандир. У аслини ҳеч қачон унутмаслиги керак. “Сод” сурасида : إِذْ قَالَ رَبُّكَ لِلْمَلَائِكَةِ إِنِّي خَالِقٌ بَشَرًا مِن طِينٍ ۝ فَإِذَا سَوَّيْتُهُ وَنَفَخْتُ فِيهِ مِن رُّوحِي فَقَعُوا لَهُ سَاجِدِينَ ۝
  1. Эсла, ўшанда Роббинг фаришталарга деди: «Албатта, Мен лойдан башар яратувчидирман.
  2. Бас, уни ростлаб, ичига руҳимдан пуфлаганимда, унга сажда қилиб, йиқилинглар!»
Ушбу икки ояти каримада Одамни яратишнинг маълум ва машҳур қиссаси ҳақида сўз бормоқда. Одамларга ўз асллари эслатилмоқда. Хусусан, кофир ва мушрикларга ким эканликлари билдирилмоқда ва қилаётган ишларининг оқибати нима бўлиши баён этилмоқда. «Эсла, ўшанда Роббинг фаришталарга: «Албатта, Мен лойдан башар яратувчидирман», – деган эди. Тупроққа сув қўшиб, ишланган лойдан Одамни яратишга Аллоҳнинг иродаси кетган ва бу ҳақда фаришталарга хабар берган эди. Ҳа, инсон лойдан яралгандир. Бошқа жонзотлар каби, оддий лойдан яратилган. Уни ўша лойдан бошқа барча нарсаларни ҳам яратган Зот – Аллоҳ ясагандир. Инсон қанчалик ўзини баланд тутса ҳам, барибир лойдан яралган, бир кун бориб, яна лойга айланади. «Бас, уни ростлаб, ичига руҳимдан пуфлаганимда, унга сажда қилиб, йиқилинглар!» – деган эди». Аллоҳ таоло сўзида давом этиб, «Эй фаришталар, Мен лойдан Одамнинг шаклини, қоматини ростлаб, сўнгра унинг танасига руҳимдан пуфлаганимда, сиз унга сажда қилиб, йиқилинглар», – демоқда. Ҳа, Аллоҳ таоло Ўз руҳидан пуфлагани лойни олий мақомга кўтарди. Айнан ана шу руҳ уни бошқа жонзотлардан ажратди, уларнинг ҳаммасидан устун қилди. Айнан ўша руҳ Одамга фаришталар сажда қилишлари учун сабаб бўлди. فَسَجَدَ الْمَلَائِكَةُ كُلُّهُمْ أَجْمَعُونَ
  1. Бас, фаришталар барчалари бараварига сажда қилдилар.
Бу сажда ибодат саждаси эмас, балки табрикдир. إِلَّا إِبْلِيسَ اسْتَكْبَرَ وَكَانَ مِنْ الْكَافِرِينَ
  1. Фақат иблисгина мутакаббирлик қилди ва кофирлардан бўлди.
Аллоҳнинг амрига бўйсунишдан бош тортди, Одамга сажда қилмади. У мутакаббирлик қилиб, ўзини юқори тутди. Шунинг учун кофирлардан бўлди. Аллоҳнинг амридан бош тортиб, сажда қилмаганлар кофир бўладилар. قَالَ يَا إِبْلِيسُ مَا مَنَعَكَ أَن تَسْجُدَ لِمَا خَلَقْتُ بِيَدَيَّ أَسْتَكْبَرْتَ أَمْ كُنتَ مِنَ الْعَالِينَ
  1. У Зот: «Эй иблис, Ўз қўлим билан яратган нарсага сажда қилишингдан сени нима ман қилди?! Мутакаббирлик қилдингми?! Ёки олий даражалилардан бўлдингми?!» – деди.
Одам алайҳиссалом яратилганидан кейин Аллоҳ таоло Ўз қудрати ила Одам алайҳиссаломнинг қовурғасидан Ҳавво розияллоҳу анҳони яратди ва иккисини бир-бирларига никоҳлади ва улардан исонлар тарқалди. Бу ҳақида Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида : يَا أَيُّهَا النَّاسُ اتَّقُواْ رَبَّكُمُ الَّذِي خَلَقَكُم مِّن نَّفْسٍ وَاحِدَةٍ وَخَلَقَ مِنْهَا زَوْجَهَا وَبَثَّ مِنْهُمَا رِجَالاً كَثِيرًا وَنِسَاء وَاتَّقُواْ اللّهَ الَّذِي تَسَاءلُونَ بِهِ وَالأَرْحَامَ إِنَّ اللّهَ كَانَ عَلَيْكُمْ رَقِيبًا
  1. Эй одамлар! Сизларни бир жондан яратган ва ундан унинг жуфтини яратиб, икковларидан кўплаб эркагу аёллар таратган Роббингиздан қўрқинглар! У билан ўзаро сўровда бўладиганингиз Аллоҳдан ва қариндошлик(алоқалари)дан қўрқинг. Албатта, Аллоҳ устингиздан кузатиб турувчидир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам :«Албатта, аёл киши қовурғадан яратилгандир. У сен учун бир йўлда мустақим турмас. Агар сен ундан эгрилигича ҳузурлансанг, ҳузурланиб қолдинг. Агар уни тўғрилайман десанг, синдирасан. Унинг синиши талоғидир», дейилган. Хулоса шуки, инсониятнинг бошланиши Одам алайҳиссалом Ҳавво розияллоҳу анҳодан бошланган. Инсон маймундан яралган деган назария, Қуръон ва ҳадисга қатъий хилоф бўлиб, бундай деб эътиқод қилиш куфр ҳисобланади. Мусулмон деган киши инсон яратили борасида Дарвиннинг таълимотини тўғри деб эътиқод қилса, иймони ва никоҳини янгилаб олиши зарур. “Роддул муҳтор”. Энди сизнинг саволингизга келсак, бу борада уламоларимиздан бир саволга берилган жавобни ҳавола қиламиз. Савол : Ҳазрат, бизнинг ақидамиз фалсафачилар ақийдасига биноан эмас. Лекин уларнинг китобларини ўқиш ва ўқитиш мобайнида, уларнинг ботил эътиқодлари, куфр ва ширк сўзларини ҳам ўқилинади. Мақсад уларнинг ким эканлигини ўрганиш ва эътирозларига раддиялар билдиришдан иборат. Жавоб : Зарурат юзасидан бирор бир динни инкор қилувчи ёки Исломга мухолиф бўлган эътиқодли кишиларни куфр сўзлари ва ақийдаларини : “Фалончилар шундай дейишади, уларнинг ақийдалари шундан иборат” деб уларнинг ҳукмларини баён қилиш ва уларнинг хатоларини айтиш жоиз. Шунингдек уламоларимиз ўлим билан таҳдид қилинган ўринларда қалбда иймони бўла туриб, унда иккиланмай, фақат тилдан куфр сўзини айтишга ижозат беришган. Аллоҳ таоло “Наҳл” сураси 106-оятида марҳамат қилади : مَن كَفَرَ بِاللّهِ مِن بَعْدِ إيمَانِهِ إِلاَّ مَنْ أُكْرِهَ وَقَلْبُهُ مُطْمَئِنٌّ بِالإِيمَانِ وَلَكِن مَّن شَرَحَ بِالْكُفْرِ صَدْرًا فَعَلَيْهِمْ غَضَبٌ مِّنَ اللّهِ وَلَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ
  1. Ким иймондан сўнг Аллоҳга куфр келтирса, – қалби иймон ила ором топа туриб, зўрланганлар бундан мустасно, – ким кўксини куфрга очса, бас, уларга Аллоҳдан ғазаб бор. Уларга буюк азоб бор.
Ислом дини янги келган даврда Макка кофирлари оз сонли мусулмонларни мисли кўрилмаган қийноқларга, азоб-уқубатларга солдилар. Кофирларнинг бу ишлардан кўзлаган бирдан-бир мақсадлари мўминларни иймондан қайтариб, яна кофир қилиш эди. Аммо мусулмонлар бу азобларга сабр қилиш билан инсоният тарихи саҳифаларига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган намуналар кўрсатдилар. Мушриклар буюк саҳоба ҳазрати Билол розияллоҳу анҳуни турли йўллар билан азобладилар. Мисол учун, у кишини шиддатли иссиқ пайтида чалқанча ётқизиб, кўксларига кун иссиғида қизиб турган оғир харсанг тошлар қўйиб, ё диндан қайтишни, ёки шу ҳолатда ўлиб кетишни таклиф этдилар. Ҳазрати Билол эса «Аҳад, Аҳад» деган сўзларни такрорладилар, холос. Шунингдек, бошқа мусулмонлар ҳам қаттиқ қийноқларга чидадилар. Мушриклар саҳобалардан Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳу ва у кишининг оталари Ёсир розияллоҳу анҳу ҳамда оналари Сумайя розияллоҳу анҳоларни ҳам тутиб келиб, диндан қайтариш учун қаттиқ азобладилар. Улар азобларга чидам билан сабр қилиб, иймонларидан қайтишга кўнмадилар. Сумайя розияллоҳу анҳонинг икки оёқларини қозиққа боғлаб, аврат жойларига найза санчдилар. Сўнгра Амморнинг отаси Ёсир розияллоҳу анҳуни ҳам ўлдирдилар. Бу икки улуғ инсон – эру хотин Ислом йўлида, иймон учун биринчи шаҳидлар бўлиш шарафига эришдилар. Амморнинг кўз ўнгида ҳам онасини, ҳам отасини ўлдирган мушриклар уни ҳам ўлдиришга қасд қилганларида, унинг оғзидан кофирларни рози этадиган гап чиқди. Шунда мушриклар уни ўлдирмадилар. Одамлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: – Эй Аллоҳнинг Расули, Аммор муртад бўлди, – дедилар. Бунга жавобан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: – Йўқ! Аммор бошидан товонигача иймонга тўлиқдир. Иймон унинг этига ҳам, қонига ҳам сингиб кетгандир, – дедилар. Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳунинг ўзлари ҳам йиғлаган ҳолда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, бўлиб ўтган ишларни айтиб: – Энди нима бўлади? – деб сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига: – Қалбингни қандай сезмоқдасан? – дедилар. Аммор розияллоҳу анҳу: – Иймонга оромли, – деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: – Агар улар такрорласалар, сен ҳам такрорлагин, – дедилар. Ана шу ҳодисадан сўнг Аллоҳ таоло биз ўрганаётган мазкур ояти каримани нозил қилди. Ундан кўриниб турибдики, иймондан кейин куфрга қайтиб, муртад бўлиш улкан гуноҳдир. Ким иймонга келганидан сўнг, Аллоҳга куфр келтирса, кўксини куфрга очса, у Аллоҳнинг ғазаби ва улкан азобига дучор бўлади. Фақат бир тоифа одамларгина бундан мустасно бўладилар. «…қалби иймон ила ором топа туриб, зўрланганлар бундан мустасно…» Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳуга ўхшаб, қалби иймонга тўлиқ бўлгани ҳолда, муҳаққақ ўлимдан қутулиш учунгина ўзини иймондан қайтган қилиб кўрсатишса, жоиз. Шунингдек, ҳазрати Билол розияллоҳу анҳу каби, чидаб тураверса ҳам, жоиз.(«Тафсири Ҳилол» китобидан). Бундан ташқари ўз ихтиёри билан, ҳазиллашиб, мазах қилиб ёки таълим бериш мақсадида бепарволик билан куфр сўзларини айтса, ёки ўзини мусулмон эмаслигини зикр қилса, ёки саволингиздаги каби очиқ-ойдин Қуръонга зид бўлган назарияни илгари сурса, агарчи (гапирувчи)унинг зиддини эътиқод қилса ҳам ножоиз ва ҳаромдир. Баъзи суратларда кофир бўлиш эҳтимоли ҳам бор. “Маа лаа будда минҳу” номли фатво китобида : Бир киши қасддан куфр калимасини айтсаю, лекин унга эътиқод қилмаса, баъзи уламолар “ундай киши кофир бўлади” деганлари келтирилган. Чунки куфрга рози бўлиш, куфрдир. Баъзилар эса “Куфр эътиқодга тааллуқли бўлиб, куфрни эътиқод қилмаса кофир бўлмайди” деганлар. Рашид Аҳмад Гангоҳий роҳматуллоҳи алайҳ : “Бир киши фаразан куфр сўзни сўзласаю, лекин унга эътиқод қилмасада ҳаром ва Аллоҳнинг ғазабини вожиб қилувчи ишни қилган бўлади. Масалан : Бир киши сизни эшак ёки маймун деса, аниқки у сизни эшак эмас одам деб эътиқод қилади. Шундай бўлсада унинг тилидан чиққан сўз сизни ғазабингизни қўзғайди. Худди шунингдек инсон чиқаётган куфр ва шикр сўзлар Аллоҳнинг ғазабини қўзғайди. Чунки Аллоҳ таоло ўта ҳаёли ва Ғаюур Зотдир” деганлар.   وَفِي الْفَتْحِ مَنْ هَزَلَ بِلَفْظِ كُفْرٍ ارْتَدَّ وَإِنْ لَمْ يَعْتَقِدْهُ لِلِاسْتِخْفَافِ فَهُوَ كَكُفْرِ الْعِنَادِ. قال في الشامية تحت قوله (مَنْ هَزَلَ بِلَفْظِ كُفْرٍ) أَيْ تَكَلَّمَ بِهِ بِاخْتِيَارِهِ غَيْرَ قَاصِدٍ مَعْنَاهُ، وَهَذَا لَا يُنَافِي مَا مَرَّ مِنْ أَنَّ الْإِيمَانَ هُوَ التَّصْدِيقُ فَقَطْ أَوْ مَعَ الْإِقْرَارِ لِأَنَّ التَّصْدِيقَ، وَإِنْ كَانَ مَوْجُودًا حَقِيقَةً لَكِنَّهُ زَائِلٌ حُكْمًا لِأَنَّ الشَّارِعَ جَعَلَ بَعْضَ الْمَعَاصِي أَمَارَةً عَلَى عَدَمِ وُجُودِهِ كَالْهَزْلِ الْمَذْكُورِ، وَكَمَا لَوْ سَجَدَ لِصَنَمٍ أَوْ وَضَعَ مُصْحَفًا فِي قَاذُورَةٍ فَإِنَّهُ يَكْفُرُ، وَإِنْ كَانَ مُصَدِّقًا لِأَنَّ ذَلِكَ فِي حُكْمِ التَّكْذِيبِ، كَمَا أَفَادَهُ فِي شَرْحِ الْعَقَائِدِ، وَأَشَارَ إلَى ذَلِكَ بِقَوْلِهِ لِلِاسْتِخْفَافِ، فَإِنَّ فِعْلَ ذَلِكَ اسْتِخْفَافٌ وَاسْتِهَانَةٌ بِالدِّينِ فَهُوَ أَمَارَةُ عَدَمِ التَّصْدِيقِ   “Фатҳ”да : “Бир киши бепарволик қилиб, ҳазил тариқасида куфр сўзини талаффуз қилса, муртад бўлади. Гарчи уни эътиқод қилмасада. У қайсарлик қилиб куфр келтирган киши кабидир. “Роддул муҳтор” китобида : Ким ҳазиллашиб куфр сўзини айтса – жумласининг остида, яъни ким куфр сўзини ўз ихтиёри билан, маъносини қасд қилмасдан айтса, иймон тасдиқ қилишнинг ўзгинасидир ёки иқрор билан биргаликда – деган нарсага зид ишни қилган бўлади. Чунки ҳазиллашувчи кишидан(тасдиқ қилиш керак бўлган нарсаларни тасдиқ қилиш) топилсада, ҳукман уни йўқ деб эътиқод қилинади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳазиллашиб куфр сўзини айтувчи кишининг сўзи каби баъзи бир гуноҳларни тасдиқнинг зидди – деб эътиборга олганлар. Бу худди (мусулмон бўла туриб), бутга сажда қилиш, Қуръонни ифлос жойга ташлаш каби бўлади. Ундай инсон иймон келтириб турган бўлсада, кофир бўлади. Чунки қилган иши эътиқодини ёлғонга чиқаради. “Шарҳи ақоид”да шундай дейилган. “Енгил санаш” деган сўз ҳам шунга ишора қилинади. Чунки бу каби ишларни қилиш динни писанд қилмаслик ва уни хорлашдир. Бу эса унда тасдиқ деган нарсани йўқлигининг белгисидир”. (Роддул муҳтор). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat