Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қазо намоз хақида аёллар учун

10:57 / 02.11.2020 | Dilobar Mirzaxmedova | 860

Ассалому алайкум! Мен 50 ёшдаман. 16 ёшда балоғат ёшга етганман, лекин намоз ўқимаганман. 49 ёшимдан бошлаб 5 вақтнамоз ўқишни бошладим алхамдулилах. Балоғат ёшидан шу ёшгача бир намоз ўқиб бир ўқий олмай қолган кунлари кўп бўлган, у вақтда ишларидим шароит бўлмаган ишдан кейин чарчаб қолиб ўқимаганман. Энди қазо намозларини ўқимоқдаман, лекин олдинги орада ўқиган намозларим эсимда йўқ. Қандай ўқисам тўғри бўлади? 32 йил мени хисобим бўйича бўлди, қазо намозларим, шуни йилларни хисобида ўқишим керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бир чекадан ўқийверинг. Қазоларингизни 15 ёшдан ҳисоблайсиз. 49дан 15ни чиқариб ўшанча йилнинг қазоларини ўқийсиз. Васиятнома китоби очиб қарз олди бердиларингиз билан намоз ва рўзадан қолдирганларингизни умрингиз кифоя қилмай ўқий олмасангиз меросингиздан фидясини тўлаб қўйишни васият қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat