ассаламу алайкум хазрат.эшитдимки масад сурасини кўп ўқишлик яхши эмас деб.чунки у ерда абу лахаб лаънатланган деб.шунинг учун баъзи уламолар(кимлигини айтиша олмади)намоз да бу сурани пайғамбаримиз алайхиссаломга озор бўлади деб ўқишмаган экан.шу гапни кўнглим сиғдирмаяпти.бирон терс гап айтгани қўрқдим.биринчидан илмим етмайди,иккинчидан бу ерга пайғамбаримизни аралаштиришгани.бирон бир намозда бу сурани ўқимоқчи бўлсам хар хил хаёллар келади.худдики бу гаплар тўғрию мен пайғамбаримизи хафа қилаётгандай.ўқимай десам яна бошқа хаёллар. ахир абу лахабни Аллох жж лаънатлаган бўлса. худога шукур биз омилар бахтига сиз каби уламоларни Аллох жж етказиб турибди.умриз зиёда бўлсин.аъмализ ажрини яратганни Ўзи сиз кутгандан зиёда қилиб берсин.омин
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Бу гапни айтиш ўтакетган нодонликдир. Аллоҳнинг каломини ўзича баҳолашдир. Қуръони Каримнинг ҳар бир ҳарфи Аллоҳнинг каломи, уни ўқиган, эшитган, ўрганган савоб олади. Бунга ўхшаган гапларни айтганларнинг оғзига уриш керак.