Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зинодан қайтариш

02:10 / 01 январь | Anora | 1840

Ассалому алайкум! Мени бор ой олдин тўйим бўлди ва мен тўйимдан 3 кун ўтибоқ турмуш ўртоғимни ўзидан катта (2марта)оиласидан ажрашган аёл билан муносабати борлигини билдим. Яъни уйдагилардан яширинча кечқурун у аёлни ёнига кетиб эрталаб келади. У аёл билан бир жойда ишлайди. Кундузи ҳам ёнма-ён бўлишади. Менга бефарқ. Ҳатто мени ёнимда ҳам телефонда гаплашади. Ундан узила олмаяпти. Мен никоҳимни сақлаб қолишни ва эримни зинодан ёмон йўллардан қайтаришни ва менга меҳрли бўлишини хоҳлайман ва бунинг учун доудаман. Устозлар менга бу ишларни янада тезроқ бажариш учун бирон бир йўл йўриқ кўрсатинглар. Агар оила сирини ташқарига олиб чиқиб гуноҳ қилган бўлсам узр. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Агар зино қилаётган бўлса никоҳлатиб олинг деб айтишдан бошқа чорангиз йўқ. Ажратишга уринаман деганингиз билан ўзингиздан воз кечади холос. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat