Ассалому алайкум! Биз "инстаграм" тармоқли тизими орқали савдо билан шуғулланамиз. Хозирги кунда конкурслари орқали инстаграмдаги подписчиклар сонини кўпайтириб берадиган одамлар бор. Шунақа конкурсда биз қатнашиш учун пул тўлаган эдик. Лекин у конкурс малум бир сабабларга кўра бўлиб ўтмади. Эндиликда биздан пул олган одамлар биз берган пулни 70% қайтариб беришди, қолганини қайтариб беришмаяпти, қўнғироқ қилсак бир неча марта қайтарамиз деб қайтаришмади. Хозир эса қўнғироқларимизга жавоб беришмаяпти Саволимиз шуки: биз қолган пулдан Аллоҳ учун деб воз кечсак бўладими ёки нима қилиб бўлса хам қолган пулни қайтариб олишимиз керакми?
– Ва алайкум ассалом! Аввало қиморбозлик қилманглар. Қимор ўйнашни Аллоҳ Қуръонда ҳаром қилган. Валлоҳу аълам!