Ассалому алайкум! Бир инсон Ислом динини қабул қилса унинг ўша қабул қилгунга қадар бўлган қазо намозларини ўқийдими?
– Ва алайкум ассалом! Ўқимайди. Албатта бу масала туғилгандан бери бошқа динда яшаб келган кишига тегишли. Мусулмон бўлиб кейин намоз ўқимасдан юриб намозни бошлаб ўзини янги исломга кирдим деб юриши тўғри эмас. Валлоҳу аълам!