Ассалому алайкум! Мен Россияда ишлаб шу ерда яшамоқдаман бу ерда аср намози вақти икки хил. Шофеий мазхаби ва бизни Имом Азам мазхабимиз вақти. Мен фақат ўз мазхабим вақти билан намозни адо этайми? Лекин хамма дастурларда шофеий вақтини берган.
– Ва алайкум ассалом! Қайси мазҳабда бўлсангиз ўша мазҳабда белгиланган вақт бўйича ўқинг. Валлоҳу аълам!