Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эгизакларга ҳомиладор бўлиш

12:41 / 07.02.2021 | Ummu Fotimaa | 876

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда эгиз фарзанд кўриш учун маълум бир дори-дармонлар бор экан. (Лекин ҳаммаси ҳам қониқарли чиқишига врачлар кафолат бермайди.) Агар мана шу дори воситаларидан фойдаланса ва Аллоҳ изни билан эгизакларга ҳомиладор бўлса жоизми? Бу суниъийликка кирмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳамманинг руҳи азалда яратилган. Тадбирини қилиш жоиз, аммо эгизак бўлиши тақдирда бўлсагина бўлади. Аллоҳ таоло "Шууро" сурасида марҳамат қилади: 

 لِلَّهِ مُلْكُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ يَخْلُقُ مَا يَشَاء يَهَبُ لِمَنْ يَشَاء إِنَاثًا وَيَهَبُ لِمَن يَشَاء الذُّكُورَ۝ أَوْ يُزَوِّجُهُمْ ذُكْرَانًا وَإِنَاثًا وَيَجْعَلُ مَن يَشَاء عَقِيمًا إِنَّهُ عَلِيمٌ قَدِيرٌ۝ 

49. Осмонлару ернинг подшоҳлиги Аллоҳникидир. У Зот хоҳлаган нарсасини яратур. У Зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур.
50. Ёки уларни жуфтлаб – ўғил-қиз қилиб берур ва хоҳлаган кишисини туғмас қилур. Албатта, У ўта билувчидир, ўта қудратлидир. 
Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat