Ассалому алайкум! Бизнинг тиббиётда инсонни ўрганишчун унинг ички аъзоларини бевосита кўриб ўрганиш анча самарали ҳисобланади. Шунинг учун ўликларни ёриш жараёнига бир ёки икки марта обкиришган Энди эса мен ўзим яна моркка (ўликхонага) кирмоқчиман ва ўлик ёриш жараёнида қатнашмоқчиман, бунда ўлган инсон нима сабабли ўлгани, шифокор қандай хато қилгани ўрганилади. Шариатимиз бу ишга нисбатан қандай муносабат билдиради Ўлик(майит, мурда) танасига тиғ текказиш жоизми? Агар жоиз бўлмаса, илм олишнинг бошқа йўналишлари ҳам бор. Шуни сўрамоқчи эдим.