Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Уч талоқдан кейин яна бирга яшаш

22:48 / 14.07.2019 | Mustafo Tohirov | 11727
Ассалому алайкум! Бир танишим эри 3 талоқ берибди, лекин энди бирга яшамоқчи. Эрига аёли бу ҳаром деса эри домла ўқийди бўйнига оларкан 3 кун қасида ўқиб гунохиям совобиям домлани бўйнига тушаркан дебди. Шунга танишим сўраб беринг деб айтганди. Шуни тушунтириб беринг, токи одамлар 3 талоқни ҳукмини билиб қўйишсин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Уч талоқни гуноҳини ҳеч ким зиммасига ололмайди. Бир умр қасида ўқиса ҳам йўл йўқ. Уч талоққа шариатимизда қуйидагидан бошқа йўл йўқ.
Эр киши ўз аёлини бир талоқ ёки икки талоқ қилса, қайтадан ярашиши мумкин. Аммо уч талоқ қилгандан кейин ўша эр учун у аёл вақтинчалик ҳаромга айланади. Қуръони Каримнинг ҳукмига биноан, у аёл бошқа эрга тегиб, бу эри билан табиий ҳолатда ўлим ёки талоқ туфайли ажрашгандан кейингина биринчи эрга никоҳи ҳалол бўлади. Бунинг учун, албатта, у аёл иккинчи эр билан эр‑хотин бўлиб яшаши шарт. Иккинчи эр жинсий алоқага қодир эмас киши бўлса, аёл қайтадан биринчи эрга ҳалол бўлмайди. Никоҳ тўғри никоҳ бўлиши ҳам шарт қилинган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat