Ассалому алайкум! Мен тилла занжир топиб олдим. Эълон бердим. Эгасини бир ярим йилдан кўпроқ кутдим, хеч ким сўраб келмади. Тиллани заргарга кўрсатиб қийматини билдим. Энди шу тиллани ўзимда қолдириб, қийматини бева, мискинларга савоб умид қилмасдан берсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бўлади, аммо эгаси қачон бўлса ҳам топилиб қолса эгасига қайтарасиз. Валлоҳу аълам!