Ассалому алайкум! Ҳовлимизнинг ташқи томонида (кўчада) тахминан 15х1,5 метр бўлган ер бор. У ер атрофини панжара билан ўраб, кўкаламзорлаштирганмиз. Айтишларига қараганда бу ерни ўраб олишимиз ношаръий экан. Айтингчи бу хақиқатдан ҳам шундайми? Биз панжарани олиб ташлашимиз керакми? У ерга экилган 20 йиллик дарахтларничи?
Ва алайкум ассалом! Буни ҳокимят мутасаддиларидан сўранг. Валлоҳу аълам!