Ассалому алайкум! Мен ошхонада ишлайман. Мижозларга алкогол ва сигарет маҳсулотларини олиб чиқиб бермайман(ҳаром санаганлигим учун). Агар мен мижозларнинг алкогол ва сигарет маҳсулотларини олиб чиқмасам, лекин сигар чекиш учун гугурт ёки ароқни газаги(закска) учун бирор нарсалар олиб чиқиб берсам ҳам ҳаром иш қилаётган бўламанми?
– Ва алайкум ассалом! Гуноҳига ёрдам берган бўласиз. Валлоҳу аълам!