Ассалому алайкум! Менинг гунохларим шунчалар кўпки қанча истигфор айтсам кам, ўйласам менга берилган неъматлар кўпки қанча хамд айтсам кам. Устозлар мен нега бундай деятганимни сабаби гунохларимга азоб тортаман. Агар Аллоҳ мағфират қилмаса, хаммамизни гунохимизни Аллоҳ кечирсин. Устозлар мен қабр азобидан хавотирдаман, қиëматгача Аллоҳ билан робаро бўлгунча яна азоб тотишдан қўрқаман. Устозлар сизлар кўп нарсаларни, илимларни, хадисларни, биласизлар мен қандай қилиб қабр азобидан сақланай насихат қилинглар. Бир амал айтингда устоз мен уни қилиб фахшдан, нафс балосидан, ëлғондан, риëдан, хасаддан, кибрдан, халос бўлиб Аллоҳни мухаббатига росулини мухаббатига ва икки дунë саодатига эришай.
– Ва алайкум ассалом! Сиз “Эй Аллоҳим, мени бу гуноҳлардан тийилишимга Ўзинг мадад бер. Акс ҳолда азобинга дучор бўламан” деб кўп дуо қилинг. Валлоҳу аълам!