Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фолбинга бориш

15:40 / 28.03.2017 | mmalika | 3162

Ассалому алайкум! Ман мажбурлов билан фолбинга бордим. Аввал ёшлигимда кўп бориб, ишонганман. Лекин сайтингизга кириб нақадар оғир гуноҳлигини билганимдан сўнг тавба қилдим. Оғир вазиятларга тушганимда ҳам қайтиб қадамимни босмадим. Лекин мана 3 йилдирки дадам боши айланиб, хеч дардларига даво тополмайдилар. Охири онам қўнғироқ қилиб бир фолбинга боришимни илтимос қилди. Йўқ деб қатьий туриб олдим. Яқинда уйга келиб ота онам қўйишмади. Фолбин русча гапираркан, онам яхши тушунмайдилар. Эркакларни эса қабул қилмас экан. Дадам дардлари кучайганидан бор деб қўймадилар. Онам гуноҳи даданга деди. Гуноҳи кимгалигини Аллоҳ билади, бормайман дедим. Эримга айтдим бормайди деб айтинг деб, айтолмадилар. Хуллас бордим. Фолбин эса жоду қилинган деди. Кейин даданг умри узоқ эмас, тезроқ кетади деди. Ишонмайман, Аллоҳ билади кимга қанча умр берилганини. Энди билиб туриб ота онамни юзидан ўтолмасдан қилган бу гуноҳимни қандай ювай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бундай ишларда ота-онага итоат қилинмайди.

عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ. (متفق عليه)

Ҳасандан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”. Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ) Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Сиз қаттиқ тавба ва надомат қилинг. Бошқа бундай қилманг. Валлоҳу аълам! Қуйида линкда тавбанинг шартлари зикр қилинган. http://savollar.islom.uz/savol/39309

Топ рейтинг www.uz Openstat