Ассалому алайкум! Жамоат намозига доир савол бермоқчи эдим. Шом намозини ўкиётганимизда ман "Аллоҳумма баарик аъла"га келганимда имом салом берди, ман "имом хато қилди шекилли, саждаи саҳв қилса керак" деган ўй билан салом берган эдим, имом чап тарафгаям салом берди. Саловотни охирига етказмаганим сабабли фарзни қайта ўқидим, сайтда "имомга қўшилишиб салом берилади" деб жавоб берилганакан, ман намозни қайта ўқиб нотўғри қилдимми?
2). Намозда оятларни ҳам, саловот ва дуоларни ҳам тез ўқиёлмайман, секинроқ ўқиганим сабабли ҳардоим аттаҳиёт ва саловотларда имомдан орқада қоламан, кўпинча саловотда иккинчи "Иннака ҳамийдум мажид"га келмасимдан имом салом беради, ман саловот ва "Роббана" дуосини ўқиб кейин салом берардим. Бу вазиятда ҳам саловотни охирига етказмаган бўлсам ҳам салом берилиши тўғри бўладими?
– Ва алайкум ассалом! 1). Сиз намозни фарз, вожиб ва суннат амаллари қайси эканлигини аниқлаб билиб олинг. Сиз айтган иш суннат амал, уни тарк қилиш билан намоз бузилмайди.
2). Тўғри. Валлоҳу аълам!