Ассалому алайкум! Ишхонада 40 га яқин ходиммиз, бир бўлимда. Икки қатор қилиб столлар терилган. Столлар оралаб бошлиғимиз келадида , салом аликсиз жойига ўтиради. Кейин шу десангиз саломлашув маросими бошланади. Ҳар ходим жойидан туриб, бориб салом бериб, қайтиб жойига келади. Бирин кетин шундай қилишади. Бошқалар кечроқ қолса, ҳамма билан саломлашиб улгурмаса ундай гап йўқ. Фақат бошлиққа шундай. Инсон шу муҳитта қандай бўлиши керак? Бошлиқ қандай бўлиши керак?
– Ва алайкум ассалом! Бошлиқ суннатга зид иш қилар экан. Пайғамбар алайҳиссалом бирор жамоага келсалар ўнг, чап ва тўғрига алоҳида-алоҳида салом берар эдилар. Бошлиқ пағамбар алайҳиссаломнинг издоши бўламан десалар шундай қилишлари керак. Сўрашиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!