— Чўчқа нега яратилганини Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. У зот баъзи нарсаларни синов учун яратиши мумкин. Чўчқа ҳам ўшандай нарсалардан бўлса ажаб эмас.— Саволларингиздан фитнанинг ҳиди келиб турибди."У сизлар учун ер юзидаги барча нарсани яратган Зот. Сўнгра осмонга юзланди ва уларни еттита қилиб тўғрилади. Ва У ҳар бир нарсани билувчи Зотдир".Ер юзидаги барча нарсанинг инсон учун яратилгани ҳақидаги хабар инсонни улуғлашдир. Модомики, бу дунёдаги ҳамма нарсани Аллоҳ инсон учун яратган экан, демак, инсон ҳамма яратилганларнинг улуғидир. Ер юзида инсондан улуғ махлуқ йўқ. Инсон Аллоҳнинг ер юзидаги халифаси. Махлуқотлардан бирортаси инсондан устун бўлиши мумкин эмас. Ҳамма нарсалар инсон учун, инсоннинг саодати учун бўлиши керак.Аллоҳ дунёдаги жамики нарсаларни инсонга ҳадя этган экан, инсон ҳам, ўз навбатида, ўша неъматларни берган Зотга шукр қилиб яшамоғи лозим.Ҳол шундай экан, қандай қилиб улар Аллоҳни инкор этадилар ва унга куфр келтирадилар?! Аллоҳ таоло дунёдаги жамики нарсаларни йўкдан бор қилиб яратган экан, ўлган инсонни қайта тирилтира олмасмиди?!Оятнинг охирида:«Ва У ҳар бир нарсани билувчи Зотдир», деб таъкидланмоқда. Ҳақиқатан шундай. У кофирларнинг ишларини ҳам билиб турибди. Улар У Зотдан қўрқмайдиларми?! Нималарига ёки кимларига ишониб Аллоҳни инкор этадилар ва унга куфр келтирадилар?!