Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тахажжуд Намози.

00:35 / 23.11.2020 | Omonullo | 2940

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар саволим шуки Ман 5 маҳал намоз уқийман Иложи борича Қолдирмасликка ҳаракат қламан 6 Саволим шуки Ҳози Совуқ пайти Таҳорат қилишга Ҳам кўпчилик қийналади. Ҳудога шукур бизни уйимизда Шароит Яхши лекин. Ман кечаси Туруб тахажжуд Намозини уқишни бошламоқчиман шунинг учун кечасида Таҳорат олиш Сал қийинроқ. Хуфтон намозини уқиб уҳлайман Доим Имкон борича Таҳорат билан Уҳласа Таҳорат кетади буни биламан Лекн Мен Бир Жавобда Расуллоҳни Мани Кўзим юмуқ болса ҳам Қалбим уйғоқ деган Гапларини уқиб қолдим. Шунга Хуфтон намозини уқиб Кечаси Тургандан кетин Таҳорат синмаганига ишончи комил болса бет қўлларини ювуб Юзларини Тахажжуд уқиса боладими Ёки Бутунлай янгиттан Таҳорат қилиш керакми. Мисол учун ман копинча Тахажжудни Соат 5 га яқин уқийман. Таҳорат қилиб Шуни Соат 3 да туруб уқиб Яна уйқуга Кетсам кетин Бомдодга Янги Таҳорат қиламан Шундан қилсам боладими Илтимос Шу масалада манга ёрдам берсана Тахажжудни уқишни жуда ҳам ҳоҳлайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз таҳоратни жинсий аъзоларни ювишдан бошланади деб ўйлар экансиз. Бу мутлақо хато. Таҳоратни қўлни ювишдан бошлаб оёқларни ювиш билан тугатади. Жинсий аъзони қачон ўша ердан нажосат чиқса ювадиган даражада ёйилиб кетсагина кейин ювилади. Ел чиқса у ерни ювишга ҳожат йўқ. Аммо ухлаб турганда таҳоратни тўлиқ қилинади. Сиз ўша бет қўлни ювишга тирсаккача ювиб, бошга масҳ тортиш ва оёқни ҳам қўшиб қўйсангиз мукаммал таҳорат олган бўласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat