Ассалому алайкум! Битта киши имомга иқтидо қилиб Жума намозини адо қилса. Жумадан сўнг Жума намозида таҳорати бузилганини билса пешинни ўқийдими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳа. Жума намозини бетаҳорат ҳолда ўқиган бўлса вақт чиқиб кетмасидан аввал пешин намозини ўқийди. Вақт чиқиб кетган бўлса пешиннинг қазосини ўқийди. Валлоҳу аълам!