Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тахорат

15:54 / 18.10.2021 | Feruzbek | 1347

Ассалому алайкум! Котта хожат қилмаган бўлса бавл қилгандан сўнг ёки мазий чиқандан сўнг шу нажосат чиққан жойни ўзини яни котта хожат қилмаган бўлса фақат моягини ўзини ювиб тахорат қилса бўладими менда фақат бавл сабаб тохоратим бузулади шу хақида кўпроқ маълумот берсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Нажосат чиқмаган бўлса орқа авратни ювиш шарт эмас, фақат бавл асоратини кетказилса кифоя. “Кифоя” китобида шундай дейилган: 

ИСТИНЖОНИНГ ҲУКМЛАРИ

«Истинжо» луғатда «ахлатни кетказиш» деганидир.
Фуқаҳолар истилоҳида эса нажосатни сув ва шунга ўхшаш нарса ила кетказиш ёки тошга ўхшаш нарса ила артишга «истинжо» дейилади. 

الْاِسْتِنْجَاءُ مِنْ كُلِّ حَدَثٍ غَيْرِ النَّوْمِ وَالرِّيحِ، بِنَحْوِ حَجَرٍ حَتَّى يُنْقِيَهُ: سُنَّةٌ. لَا بِعَظْمٍ وَرَوْثٍ وَيَمِينٍ، ثُمَّ غَسْلُهُ أَدَبٌ
وَإِنْ جَاوَزَ الْمَخْرَجَ أَكْثَرُ مِنْ قَدْرِ دِرْهَمٍ فَوَاجِبٌ، فَيَغْسِلُهُ بِبُطُونِ الْأَصَابِعِ بَعْدَ غَسْلِ الْيَدِ. مُرْخِيًا مَخْرَجَهُ بِمُبَالَغَةٍ، ثُمَّ يَغْسِلُ الْيَدَ. وَكُرِهَ اسْتِقْبَالُ الْقِبْلَةِ وَاسْتِدْبَارُهَا فِي الْخَلَاءِ
 

Уйқу ва елдан бошқа таҳоратни кетказувчи ҳар бир нарсадан тошга ўхшаш нарса ила истинжо қилиш суннатдир. Суяк, тезак ва ўнг қўл билан эмас. Сўнг уни ювиш одобдир. Агар у махраждан бир дирҳамдан кўпроқ тарқалган бўлса, ундан истинжо қилиш вожибдир.
Қўлини ювгандан кейин махражини муболаға ила бўшаштирган ҳолда, бармоқларининг ич тарафи ила уни ювади.
Кейин қўлни ювади. Халода қиблага қараш ёки унга орқасини қилиш макруҳдир.
Батафсил маълумот учун “Кифоя” китобидан юқоридаги матннинг шарҳини ўқинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat