Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Насихат

00:00 / 25.07.2012 | eski savollar | 2018
Муҳтарама опаМен аёлим билан 9 ойдан зиёд яшаб келмоқдамиз, шу вақт ичида анча - мунча жанжаллар хам бўлди орамизда.Алхамдулиллаҳ ўзи намоз, рўзага махкам лекин гохида жуда хафа булиб кетаман. Насихат қисам ўзиникини маъқул қилиб ман билан талашаверади, ўзи талашишни яхши кўради, яна телефон орқали жуда кўп гаплашади уйдагилари билан, исроф қилаверманг деб чарчадим. Бир кун жуда қаттиқ уришиб қолудик, устозим роса насихат қилдалар "Сизга у амонат азиятларига чидашингиз керак, бугуноқ бориб ярашинг, керак бўлса узр саранг" дегандилар бориб айтганларини қилдим, яна яхши бўлиб кеттик. Кейинчалик сал уруш чиқса хам узр сўраб қўяверадиган бўлиб қолдим. Энди насихатга парво қилмайдиган, насихат қилишга хам хайиқадиган бўлиб қолдим, кўнглига тегмасин, яна уруш бошланмасин дейдиган бўлиб қолдим. Тўғриси қандай тарбия беришга хайронманНасихатингизга мухтожмиз...

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

устозингиз тўғри айтибдилар. аёлингизнинг озорига чидасангиз кўп ажр оласиз. сиз аввалам бор ўзингизни кўп сиқманг. ҳали ҳеч қанча яшамабсизлар. Аллоҳдан умид қилинг. ҳаммаси яхши бўлади, иншааллоҳ.аёлингиз ёш, ҳали мағрур. вақт ўтиши билан тушуниб қолади. ҳозирги ёшлар шунақа. сабаби оналарнинг ўзи тарбия берадиган ҳолатда эмас. эркакларга энг яхши маслаҳат, эр аёлдан ҳар тамонлама устун бўлиши керак. оғир бўлиб, аёли билан тенглашиши керак эмас. мақомини ушлаб туриши керак. шунда ҳар қандай аёл хоҳласа ю хоҳламаса, бора бора эрини ҳурмат қилишга мажбур бўлади. насиҳатларингиз зое кетаётган бўлса, насиҳат қилманг. ҳали бир кун ўзи насиҳат қилинг дейди.

Топ рейтинг www.uz Openstat