Ассалому алакум! Нима учун масжид гумбазига янги ой тимсоли ўрнатилади? Ислом динида у қандай маъно билдиради? Мендан христиан динига эътиқод қилувчи инсон буни сўраганди, жавоб бера олмадим ва билмаслигимдан ўзим уялдим. Аллоҳ рози бўлсин. Раҳмат!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Султон Муҳаммад Фотиҳ Қустантинияни – ҳозирги Истанбулни фатҳ қилиш урушида ҳужум бошлашга ойнинг чиқишини белги қилган ва ғалаба қозонган. Шундан кейин ярим ой шакли мусулмонларга рамз бўлиб қолган.