Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Васият

20:22 / 24.11.2020 | Ziyod Tashxodjayev | 1766

Ассалому алайкум! Отам рахматли ўлмасларидан анча олдиндан айтиб келардилар. Участкани 2та хонасини Убайдулло неварамга бераман шетга уйланади дердила (уй адамлани узлари қурганла). Бу гапларини, опамга, келунлари, невараларига кўп марта этганлар манам эшитганман (катталар ўлган одам ўтиб кетди гапирган гапи ўтмийди дийшвотди). У пайтда укам қамоқда эди, энди тақдир тақозоси билан уйимиз сотилвотди. Укам бу гапларни тан омаёпти, уй сотилиб пули тенг 2га бўлинса Убайдуллони ҳақини укам еган бўмийдими? Укамни пулига ҳаром аралашмийдими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бераман дейиши ҳадя ҳам ҳисобланмайди васият ҳам ҳисобланади. Ҳадя бўлганида тирикликларида бўлиб қўлига топшириши керак эди. Васият бўлса “мендан кейин шунга беринглар” деган васиятни қилиши керак эди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat