Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исломий тўйга қаршилик

20:42 / 27.10.2023 | Ali | 669

Ассалому алайкум! Саволим исломий тўй қилиш масаласига боғлиқ. Мен яқинда уйланиш арафасида турибман. Аммо келин билан боғлиқ муаммолар бўлиб турибди. Келин тарафда қиз базми деган базм ҳам бўлиши керак экан. Мен майли қиз базми бўлса бўлсин лекин фақат аёллар бўлсин, номаҳрамлар аралашиши бўлмаса бўлди деб тушунтиришга уринсам ҳам тушунтира олмаяпман. Катта тўй сиз истагандек бўлади, қиз базми эса мен истагандек бўлади деб қўймаяпти. Саволим шундаки: 1) Бундай тўй қилишига рози бўлсам гунохкор бўлиб қоламанми? 2) Агар гунохкор бўлиб қоладиган бўлсам, келинга бу вазиятда қандай тушунтиришим керак ёки орани очиқ қилиб у қизга уйланмайми маслахатларингизга жуда мухтожман? Илтимос саволимга батафсилроқ жавоб берсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ношаръий ҳолатлар бўлишига рози бўлманг, рухсат берманг. Келинни йўлга сола олишингизга кўзингиз етса унда қизга уйланишингизга монелик йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat