Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дўстлар

22:01 / 25.11.2020 | Suyun | 1545

Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ 23 ёшдаман, намоз ўқийман. 1 Қўшниларим, тенгдошларим, ҳам синфдош ҳам коллежда курсдош энг яқин дўстларим эсимни танигали бери бирга катта бўлган энг яқин дўстларим: ичади чекади, яни дўстларимни тўйларида, туғилган кунларда, зиёфатларда бир дастурхонда бўламиз улар ичишади мен ичмайман. Лекин қалби, нияти, Аллоҳга ишончи бор кишилар. Ўзимизнинг илмли таниқли домлалариз, қориларимизни амирмаруфларини кўп эшитаман. Бири: ундай дастурхондан чиқиб кетинг дўстинг ола қанот бўлса емишинг ўша деса. Яна бири: бирга юр балким сен сабаб ин софга кириб, ҳидоят ё‘лига ўтар дейишган. Мен қандай ё‘л тутай. 2 Аллоҳ харом қилган нарсаларни истемол қилаётган дўстларимга (ароқни) ичманглар десам, бири хадис келтирди: Ака ука бўлишар экан. Ака: ҳар доим ичиб маишатда бўлар экан. Ука: дин диёнатли намозхон тақводор киши экан. Ука: ҳар доим акасини тақвога инсофга чақирар. Ака эса уларни қўй менга қўшилиб майишат қил деркан. Кунлардан бир кун ака: шунча шунча ичганим етар укам тўғри айтяпти бўлди энди ичмайман, укамга қўшилиб намоз ўқийман тақводор бўламан деб кетаётганида вафот этибди. Ука эса: бўлди шунча ибодат қилганим, укадек бўлиб акамга қўшилмадим, ҳозир бориб акам билан майишат қиламиз деб ё‘лга чиқибди, тақдир тақозоси билан ё‘лда вафот этибди. Ака жаннатий. Ука дўзахий бўлибди. Ҳаммаси ниятга боғлиқ дейишди. Шу ҳадис саҳиҳми, ёки китобларимизда шу қиссага ўхшаш қисса борми? Худо хоҳласа ўқиётган бўлсангиз Шу мурожатим билан тўртинчи савол ё‘ллашим, олдингиларига қисқа ва лўнда жавоб бергансизлар раҳмат Аллоҳ рози бўлсин. Лекин кенг ма‘нода тушуниб олдим. Бу галги саволим ва жавобларингизни Худо ҳохласа ниятим барча дўстларимга кўрсатмоқчиман. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз айтган хикоя ҳеч қандай ҳадис ҳам эмас. Аллоҳ таоло ояти каримада намозларини кечиктирганларга қуйидагича марҳамат қилади: 

فَوَيْلٌ لِّلْمُصَلِّينَ۝الَّذِينَ هُمْ عَن صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ۝

4. Бир «намозхонлар»га вайл бўлсинки…

5. Улар намозларини унутувчилардир. 

Яъни намознинг маъноларини, ҳикматларини, инсоннинг виждонини поклашини, қалбда марҳамат-шафқатни қўзғашини унутганларнинг ҳолига вой! Жойи жаҳаннам!
Аллоҳ таоло «Анкабут» сурасининг 45-оятида: «…албатта, намоз фаҳш ва мункардан қайтарур», – деган. Ким намоз ўқиса-ю, ёмон ишлардан қайтмаса, у намозини унутганлар жамоатидан бўлади.
Ушбу оятларнинг маъноси ҳақида муфассирларимиз бир қанча таъвиллар айтганлар.
Абул Олия: «Булар намозни ўз вақтида ўқимайдиганлар, рукуъ ва саждаларини яхшилаб, батамом қилмайдиганлар», – деган.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: «Бу шундай намозхонки, у ўзи ўқиган намозидан савоб умид қилмайди ва уни ўқимаса, иқобидан қўрқмайди», – деганлар.
Ибн Жарир Тобарий келтирган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу оят ҳақида сўралганда, «Улар намозни ўз вақтидан орқага сурадиганлар», – деганлар.
Муфассирларимиз ушбу жумладаги келишик қўшимчаларига ҳам алоҳида эътибор берганлар. Оятда «Ан солатиҳим сааҳуун» – «намозларини унутувчилар», дейилмоқда, «фии солатиҳим» – «намозларида» дейилмаяпти. Шундан оятда мунофиқлар ҳақида сўз кетаётгани келиб чиқади. Чунки мўмин киши ҳам намоз ичида баъзи нарсаларни унутиши мумкин. Лекин унутиш билан унутишнинг фарқи бор. Мунофиқнинг намозни унутиши ўқимаслик, унга эътиборсизлик қилиши ила бўлади. Мўмин эса намознинг ичида бирор нарсани унутиб, хатога йўл қўйса, саҳв саждаси қилиб, дарҳол тўғрилайди. ("Тафсири Ҳилол" китобидан, “Мааъуун” сураси).  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat