Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо истаб

21:20 / 23.11.2021 | Jamol | 852

Ассалому алайкум! Устоз мен авваллари Аллоҳ насиб қиганича Намозларимни ўз вақтида ўқирдим. Атрофимдаги дўст биродарларимни Намозни ўз вақтида ўқишга зино қилмасликка яна шунга ўхшаган бошқа масалаларда маслаҳатлар берардим. Чунки бу масалаларда эслатма бермасам гуноҳкор бўб қолишдан қўрқардим. Лекин мен ҳозир сизларни ёрдамларизга муҳтожман. Намозларимни ҳам ўз вақтида ўқиёлмаябман. Ҳар куни Қуръон ўқирдим. Ҳозир эса ўқиёлмаябман. Вақтим ҳам бекор бемани нарсаларга сарфланябди. Ўзимни аҳволимдан ўзим қўрқиб кетябман. Биродарларимга берган эслатмаларимга энди ўзим амал қилолмаябман. Бир ишни қилишга аҳд қиламан лекин қилолмаябман . Масжид ҳам яқин лекин билмадим чиқолмаябман. Нимадур тўсиб тургандай. Аллоҳдан сўрайман ҳар вақт намозларни ўз вақтида Масжидда ўқишни насиб қилишини. Илтимос Устоз сиз ҳам мени шу ёзганларимни ўқиётган Биродарларим ҳам мени ҳаққимга Аллоҳга дуо қилизлар. Аллоҳ Барчангиздан рози бўлсин. Жаннатда бирга қилсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Биз дуо қиламиз, аммо сизни ўзингиз ҳам амалий ҳаракат қилишингиз керак бўлади. Солиҳ инсонлар билан кўпроқ муомалада бўлинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat