Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бўлиши мумкинми?

05:41 / 29.07.2016 | Сардор | 2825

Ассалому алайкум! Хурматли устозлар! Менинг бир танишим от боқади. Уни айтишича отнинг ёлини (сочини)  худди  кизларнинг сочини ўргани каби кечаси кимдур ўриб қўяди. Қизиғи шундаки  бу ходиса ҳар куни такрорланар экан. Ҳар куни бўшатиб қўйса, яна эрталабгача ўрилиб қолар экан. Бунга жинларнинг алоқаси борми? Умуман жинларнинг ҳайвонларга қандай алоқаси бор?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Жинлар ҳам инсонлар каби мавжудот ҳисобланади. Улар ҳам шариатга мукаллафдирлар, уларнинг ичида ҳам мўмин ва солиҳлари, кофир ва фосиқлари бор. Мўмин ва солиҳлари баъзи яхши ишларга сабаб бўлганларидек фосиқлари ҳам кўп ёмон ишларга сабаб бўлишади. Хўроз фариштани кўрганида қичқириши, эшак шайтонни кўрганида ҳанграши ҳақида ҳадислар келган. Баъзи уламолар итлар шайтондан илҳомланишини ҳам айтганлар. “Тафсири ибн Касир”да шайтон отнинг кишнашидан қочиши ҳақида зикр қилинган. Сиз айтиб ўтган иш жиндан бўлиши ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat