Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қул озод қилиш

00:00 / 08.03.2008 | eski savollar | 2488
Бу саволни беришимдан мақсад, ро'за каффоратини келтириш билан алоқалидир. Бу қандай бо'лади. Яни, мен бу эрдаги ҳо'жалар айтганидек 60 кун ро'за тутдим, аммо Қур'онда қул озод қилиш ҳақидаги ма'лумотни тушуниб қолдим. Ҳозирги кунда қул қандай куринишда бо'лади? Қулликни қандай тушунишим керак?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Рўза каффоратида аввал қул озод қилиш айтилган. Бу Исломнинг қулдорликка қарши курашининг кўринишларидан бири. Мусулмон кишининг гуноҳини ювишга қул озод қилишни шарт қилиб қўйилиши шуни кўрсатмаса, нимани кўрсатар эди. Фақат гуноҳкор қул озод қилишга қодир бўлмасагина, унга қарши бошқа чоралар кўрила бошлайди. Каффорот бериш вожиб бўлган одам қул озод қилишга қодир бўлмаса кетма-кет, орасини узмай олтмиш кун рўза тутиши лозим. Рамазон рўзасини тутиш даврида сабрсизлик қилгани сабабли, сабрли бўлишга тузукроқ одатланиб олиши учун.Икки ой кетма-кет рўза тутишга қодир бўлмаса, олтмиш мискинга таом беради. Ҳар бир мискинга бир мудд (1 муд 1843 ғиром) миқдорида таом беради. Бу эса, ўз навбатида гуноҳкор кишининг гуноҳини ювишга имкон яратиб бериш билан бирга, мискинларга яхшилик қилиш йўли ҳамдир. Ислом дини мискин-фақирларга моддий ёрдам кўрсатиши учун ҳар бир қулай имкониятни тўлиқ ишга солган.Сиз олтмиш кун рўза тутибсиз. Шунинг ўзи кифоя қилади. Бошқа нарсанинг кераги йўқ.Ҳозирда бутун дунёда қулчилик бекор бўлган. Бунга анча бўлди.

Топ рейтинг www.uz Openstat