Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Узрли кунларни тугади деб ўйласа

20:01 / 25.11.2020 | Lutfulloh | 2616

Ассалому алайкум! Мен биринчи марта савол йўллаяпман хатолик бўлса узур. Савол бир кишини номидан. Аёлини ҳайз кунлари тугаб аёли ғусул қилиб намозини ўқиди ва эр хотинлик алоқаси бўлди ва эртаси куни аёли яна ҳайз кўрганини айтибди. Шунинг ҳукми қандай бўлади? Ўқиган намози ва эр хотинлик алоқасини ҳукми нима? Саволда хатолик бўлса узур. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қайта ғусл қилиб намозини ўқийди. Ўша биринчи қон тугагани аввалги ойдаги одат кунича масалан авваллари 5 кун ҳайз кўриб покланган бўлса, янги ойда ҳам 5 кун кўриб покланган бўлса, кейин намоз ўқиш ва эр-хотинлик қилинган бўлса гуноҳкор бўлишмайди. Агар аввалги ойдаги одати 5 кун келиб, янги ойда қон 4 кун келиб тўхтаб, эр-хотинлик қилинган бўлса гуноҳкор бўлишади. Чунки одат куни тугамасидан олдин яқинлик қилган ҳисобланади. Аммо ғусл қилиб намоз ўқигани тўғри бўлган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat