Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳомиладор аёл зиёратгоҳларга борса бўладими

16:17 / 26.05.2021 | Mohinur | 1751

Ассалому алайкум! Мен ҳозирда 3 ойлик ҳомиладорман. Яқинда оилавий Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларидаги зиёратгоҳларни зиёрат қилгани бориш ниятидамиз. Саволим шуки, ҳомиладор аёл зиёратгоҳларни зиёрат қилса бўладими? Қайнонам: " Сизга мумкин эмас. Бола сочиниёз бўлади. Бола туғилгандан кейин бир қўй сўйиб сочини ўша зиёратгоҳда олинмаса болага зиён беради"- деб айтяптилар. Бу гапларда қанчалик жон бор. Ёки бу ҳам бир ирим-сиримми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизни саволингиз ҳам қайнонангизни гапи ҳам ноўрин. Қабрларни зиёрат қилишда аёлларга ҳам рухсат берилган. Борилса ҳам ўтганларни ҳаққига дуолар қилиб, “Аллоҳим бизни фарзандларни ҳам шу олимлар каби бўлишларини насиб қилгин” дейишдан у ёғига ўтишингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat