- Унда нифосни ўзингиз кузатиб борасиз. Мазкур нифос қони тўхтаб келмай қўйгандан кейин тугаган бўлади.«Нифос» сўзи луғатда «туғиш» ва «қон» маъноларини англатади. Шариатда эса:Нифос боланинг ортидан келадиган қондир. Боладан олдин ва у билан бирга чиққан қон нифос ҳисобланмайди. Унинг озининг чегараси йўқ. Кўпи қирқ кун. Чунки, шаръий манбаъларда нифоснинг ози тўғрисида маълумот келмаган. Бас, бундай ҳолда воқеълик эътиборга олинади. Баъзан, нифос кўрмайдиган аёллар ҳам учрайди.