Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савоб ишларни ўзга дин вакилига қилиш

02:11 / 26.11.2020 | Мали | 1231

Ассалому алайкум! Биламанки, яхши ишлар қилиш, одамларга ёрдам бериш, илтимос қилганида ўзини олиб қочмасдан иложи борича ёрдам бериш, шу ёрдам билан яқинини хурсанд қилиш савоб ишлардандир. Мана шу хамма ишларни бошқа дин вакиллига (масалан христиан)га нисбатан қилса хам савоб оладими? Яъни мусулмонга ёрдам бергани учун олган савоби каби савоб оладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Албатта. Биз билан уларнинг ўртасида динимиз борасидагина иттифоқлик йўқ. Силаи раҳм, қўни қўшничилик, ҳамкасблик, дунёвий ишларда устоз-шогирдлик ишларда келишса бўлади. Мабодо христиан ёки яхудий аёлга уйланган бўлса муслима аёлнинг эрда қандай ҳаққлари бўлса уларни ҳам мусулмон эридан шундай ҳаққлари бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat