Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ит гўштини ейиш

00:13 / 24.08.2022 | Xursand | 1627

Ассалому алайкум! Бир киши сил касаллиги билан ит гўштини истемол қилади экан, сабаби уни истемол қилмаса соғлиғи ёмонлашар экан. Намоз оқишни бошлагандан кейин ит гўшти харом эканлгини билиб истемол қилмай қуйибди. Лекин ҳозир соғлиғи яна ёмонлашгани сабабли истемол қилябди экан, лекин намоз оқимаябди экан. Бундай ҳолатда нима қилиш керак намозини оқиб, ит гўштини истемол қилса бўладими даво сифатида.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ит гўшти ҳаром. Ўз соҳасининг етук мутахассиси бўлган шифокорга учрасин. Касаллиги учун ҳалол нарсалардан шифо қидирсин. Ҳозирги тиббиёт ит гўштига қараб қолган эмас.

Намозларига келсак, ҳар қандай ҳолатда ҳам уни тарк қилмасин. “Ҳаром нарса еганим учун намозларим қабул бўлмайди, шунинг учун уни ўқимаганим афзал” ёки “ҳаром еб туриб намоз ўқиш гуноҳ” деб ўйламасин. Бундай ўй-ҳаёллар хатодир. Шайтон ёки нафс ҳийласидан бошқа нарса эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat