Ассалому алайкум! Агарда аёл киши ижтимоий тармоқ орқали дарс олганда дарс бераётган одами эркак яъни кўраёткан видеосидаги одами эркак бўлса сатри аврат қилиши шартми ва хамда аёл бир ўзи бўлмаслиги керакми? Бир ахли илм инсондан шуни сўрашганида аёл киши хаттоки интернетдан видео орқали дарс олаёткан бўлса хам сатри аврат қилиши ва ёлғиз ўзи қолмаслиги керак экан. Вахоланки у эркак киши бу аёлни кўрмайди. Шу қанчалик тўғри?
– Ва алайкум ассалом! Онлайн, яъни икки тараф бир бирини кўраётган дарс бўлса албатта авратлари ёпиқ ва ёлғиз қолмаслиги керак. Аёл кўринмаса ёки аввал ўтилган дарсни видео ёки овозини эшитаётган бўлса шарт эмас. Иймонни даражасига қараб ҳар киши ўзини нафсини яхши билади, фитнага сабаб бўлса ўз жинсидаги инсондан дарс олсин. Валлоҳу аълам!