Ассалому алайкум! Турмуш қурганимдан сўнг 5 йил бирга яшадик. 1 та ўғил фарзандимиз бор. Бази бир сабабларга ажрашадиган бўлдим ва 3 йилдан бери ота уйимда яшайман. Турмуш ўртоғим Россия фуқороси бўлиб руслашиб кетгани ва диний томондан хеч қандай билими йўқлиги, Россиядан Ўзбекистонга келмаслигини хисобга олган холда ажрашишга қарор қилгандим лекин турмуш ўртоғим жавобимни беришни хохламаяпти. Келишн хам олиб кетишни хам хохламаяпти хам. Мен Аллоҳимга шукур 5 махал номозимни ўқиб хар доим тоат ибодаттаман. Минг афсуски унга хаттоки намоз китобни қўлига хам ушлатолмадим. Ахир мусулмонмиз. Диний билмимиз бўлсагина оила нима фанзанд ким исломий оила қандайлигини биларканмиз ва хаёт кўра оларканмиз. Бир кишини харакати камлик қиларкан ана шундай оилани ва хаётни кўриш учун. Мен хақиқий исломий оилани бекаси бўлмоқчиман шунинг учун хаётимни қайта бошлаш мақсадида у билан диний томондан ажрим қилмоқчиман. Қандай қилиб диний томондан ажрим қилсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Агар эр зулм қилиб аёлининг талоғини бермаса, бирга яшамаси нафақа бермаса унда ҳолатни диний идора вакилларига айтилади улар ўрганиб кейин шаръий тарафдан ечим қилиб берадилар. Маҳрни қайтариб бериб хулуъ (жавоб) олсангиз бўлади, ёки никоҳингизни ўқиган домла эрнинг йўқлиги талоқни зулм қилиб бермаётганини ҳисобга олиб орангиздаги никоҳни гувоҳлар ҳузурида бекор қилса бўлади. Валлоҳу аълам!