- Илмли одам бошчилигида эр ва хотиннинг қариндошлари иштирокида мажлис қурилади. Бўлган гап айтилиб, аёл эридан талоқ сўрагани айтилади. Талоқ қилса, қилди. Бўлмаса, ажрашишни талаб қилади. Илмли одам шариатга мувофиқ иккиси орасидаги никоҳ бузилганини эълон қилади. Аёл идда ўтириб, кейин оила қурса бўлади.