Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Келин борган хонадонда судхўрлик бўлса

18:37 / 03.12.2020 | M | 1814

Ассалому алайкум! Бу саволни беришимни холам илтимос қилди. Холам қизини бир оилага узатди, холамнинг оиласи ибодатда тақводор намозхон оила эди. Улар қайнука қайнсингил, қайнота қайноналари билан бирга яшайди, қайнота қайнонаси фоизга пул олади ва беради, банкка фоизга пул қуяди ва айнан ана шу пулдан рўзғорини тебратар экан. Опамни эри аввал ишлар эди лекин топган пулини алоҳида қилмас, ҳамма пул билан аралашиб кетар эди, ҳозир янги бизнес бошлаган, ҳозирча фойда йўқ, эри ишласа ҳам ишламаса ҳам шу қайнота қайнонаси топган пулдан ейди. Эрига ҳам қайнона қайнотасига ҳам бу пул ҳаром эканлигини ва қандай ёмонлигини тушунтиришнинг умуман фойдаси йўқ, умуман қабул қилишмайди. Холамни қизи қандай йўл тутсин? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Динимизда бундай ҳолатда ўлиб қолмайдиган миқдорча еб туришга рухсат бор. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat