Ассалому алайкум! Мен СИМ карта харид вақтимда менга рақамни 105.000 дейишди. Менда пул камлиги учун омаслигимни айтдим. Улар менга 11 ой давомида бўлиб тўлашни таклиф этди. Мен рози бўлдим ва рақамни харид қилдим. Кейин ҳисобласам ойига 11.000дан тушар экан. Бу савдода рибо бўлмайдими?
Ва алайкум ассалом! Нақд пулга бошқа насияга бошқа нарх белгилаш шаръан жоиз. лекин икки нархдан бирини тайин қилмасдан олдин байни тугатиш жоиз эмас. Бир телефон рақамини шунча пулга сотиб олишда исроф деган нарса бор. Валлоҳу аълам!