Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайнонанинг "зарурат"ига ёрдамлашиш

18:25 / 06.12.2020 | Sherali To'rayev | 1331

Ассалому алайкум! Онам 60 ёшдалар. Турли хасталиклар (аллергия, кон босимини кўтарилиши, юрак етишмовчилиги) хасталантирилган. Узоқ йиллар муолажа (турли хилдаги гармонлар) олиш ва кам харакат (харакатдан аллергия чиқади) натижасида ортиқча вазн (тахминан 170 кг) йиғилган. Жорий йил октябр охирида ковид-19 билан хасталантирилиб шифохонада Аллоҳнинг инояти билан (ўта оғир ахволда шифохонага тушиб) тахминан 20 кунлик муолажадан сўнг яна бағримизга қайтдилар. Шифохонада "зарурат"ларига хамширалар билан биргаликда ёлғиз опам қарашиб турди (сабаби харакатланса ахволи оғирлашиб қоларди). Шу кунларда опамнинг эри хам (ўткир бемор етишмовчилиги) оғир хасталантирилган эди. Опам хам эрига, хам 4 нафар фарзандига, хам онамизга қарашга имкон топди. Аллоҳ рози бўлсин. Онам шифохонадан чиққандан 2 кун утиб опамнинг эри боқий дунёга рихлат қилди. Аллоҳ рахматига олсин. Шу боисдан хамда орадаги масофа (тахминан 16 км) туфайли опам онамизга ёрдамга келаолмай қолди. Онамнинг "зарурат"ларига икки келин, яни мен ва укамнинг турмуш ўртоғи ёрдамлашиб туришибди. Аллоҳ хизматларини ажрини берсин. Саволим шундан иборатки, шундай холатда келинларни қайнонанинг авратини тозалаб қўйишлари жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Қўлларига перчатка кийиб олиб қарамасдан тозалаши керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat