Сизга Аллоҳдан икки дунё саодатини сўраган ҳолда, қуйидаги саволни бермоқчиман:
Базилар ўзи қилган гуноҳ ишларни сизга айтиб ўзларининг гуноҳларини яшириш ўрнига ошкор қилишади. Инсон ўзи қилган ишни яшириши ўзи учун фойдаку. Шу дурстми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Албатта, гуноҳни яшириш керак. Гуноҳ ҳақида гапириб юриш ҳам гуноҳ.