Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кураш суннатми

15:49 / 12.06.2023 | Muhammadali | 360

Ассалому алайкум! 1. Кураш тутиш суннатми? 2. Шунингдек хозир мусобақалар бор тарозига пул тўлаб ўлчаниб мусобақага тушилади ва кураш тутилади. Ютказган чиқиб кетади ютган совринларни қўлга киритади шу қимор бўлиб қолмидими шариатда жоизми шундай тадбирлар?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Суннат эмас. Мубоҳ.

2). Икки ёки ундан кўп томон пул тикиб, оқибатда бирининг фойдасига бўладиган ҳар бир ҳолат қимордир. Шу қоидага тушгани учун жоиз эмас. Турли ўйинлардаги ютқазган пулини тўлаш ҳам қимордир. Қимор икки ишдан иборатдир. Бир тарафдан пул тўланиши аниқ, нарига тарафдан тўланиши аниқ эмас. Иккинчиси пул тиккан кишининг ҳолати икки қисмга бўлинади. Тиккан пули тўлалигича ботиб йўқ бўлади ёки нариги тарафнинг молини тўлалигича тортиб келади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat