Ассалому алайкум! Сизлардан бир ўйин ҳақида сўралган экан, у ўйинда бутга сиғиниш керак бўладиган жойи бор! Аллоҳдан ўзгага сиғиниш ширклигини биламиз! Бу ўйин ичида бутга сиғиниш ширкга рози бўлиш демакдир, Ширкга рози бўлиш, ширк демакдир деган манода жавоб ёзган экансизлар! Мен сўрамоқчи бўлган нарсам, тижоратимиз техникага боғлиқ шу техникалар орасида юқорида келтирилган ўйинга алоқадор нарсалар ҳам бор (пулт ва жостиклар) булар ёрдамида ўйин осонлашади! Бу нарсаларни сотиш ширкга рози бўлиш (ширк) эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Бошқа мақсадларда ҳам ишлатиладиган бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам!